Ҳоким қабули
Ҳоким қабули
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов фуқаролар мурожаатларини қабул қилди. Қабулда жами 18 нафар фуқаро ўз муаммолари билан қатнашди. Қурилиши режалаштирилган уй-жойлардан ажратиб бериш, моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, электр энергия, газ, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалалар бўйича муаммолар айтилди.
Туман ҳокими томонидан муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларига ижро учун йўналтирилди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ