Ҳоким қабули - мурожаатлар ечимига қаратилди
Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов фуқаролар мурожаатларини қабул қилди. Қабулда жами 22 нафар фуқаро ўз муаммолари билан қатнашди. Фурқат Эшназаров, Анажон Раҳмонова, Мурод Сатторов, Иноят Бакиев, Гулчеҳра Саидова каби фуқаролар томонидан бола пулини расмийлаштириб бериш, намунавий лойиҳа асосида қурилиши режалаштирилган уй-жойлардан ажратиб бериш, моддий ёрдам ажратиш, иш билан таъминлаш, кадастр билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалалар бўйича муаммолар айтилди. Туман ҳокими томонидан муаммолар бирма бир тингланди ва ечимига эътибор қаратилди. Аксарият мурожаатлар шу ернинг ўзидаёқ тегишли ташкилотларига ижро учун йўналтирилди.