Ҳоким мактабларда ўқитувчилар билан учрашди

 Бугун таълим-тарбия соҳасига бўлган эътибор ўзгача. Муҳтарам Президентимиз таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида соҳадаги долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, бу юзадан соҳа раҳбарларига бир қанча топшириқлар берилган эди.


Бугун Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов биринчи сектор ҳудудида жойлашган 20 ва 21-сон мактабларда бўлди ва ўқитувчилар билан учрашди. Учрашувда ўқувчининг сифатли таълим ва тарбияга, мамлакат ва жаҳон миқёсида ўз ўрнига эга бўлишида бошланғич таълимнинг ўрни катта эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бу борада барча ўқитувчилар ўз устида мунтазам ишлаши, янгиликлар яратишлари лозимлиги таъкидланди.

Ўқитувчилар томонидан ўқувчиларни олий таълимга тайёрлаш, фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда иштирокларини таъминлаш ҳамда битирувчиларни касбга йўналтириш борасида таклифлар айтилди, фикрлар билдирилди.


Ҳоким мактабларда ўқувчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишди.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари