Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Бугун Қўшкўпир туманидаги Оқдарбанд қишлоғида жойлашган маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ҳамда вилоят ҳокимининг иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов оқдарбандлик уюшмаган ёшлар билан учрашдилар. Учрашувда мактабда таълим олаётган ўқувчи-ёшлар ҳам ўзларининг муаммо ва таклифлари билан иштирок этдилар.
Ушбу учрашувда бўш иш ўринлари ярмаркалари, тасвирий санъат ижод намуналари ташкил этилди. Ёш спортчилар томонидан эса спортнинг бадиий гимнастика, кураш, стол тенниси турлари бўйича маҳорат дарслари уюштирилди. Шунингдек, Президентимиз томонидан жорий қилинган Бешта муҳим ташаббуснинг барча йўналишлари доирасида олиб борилаётган тўгараклар фаолияти, жумладан, мусиқа, рақс, дутор ва рубобчилик намойиш қилиб берилди. Тадбирда жами 340 нафар ёшлар иштирок этди. Улардан 12 нафари мактаб спорт залини таъмирланиши, мактаб кутубхоналари фондини арзонлаштирилган бадиий ва дарслик китоблари билан тўлиқ таъминланишига ёрдам бериш, мактабларда таълим олаётган аълочи ўқувчиларга “Ҳоким стипендияси” жорий этиш, компьютер технологиялари билан таъминланиши, дизайнерлар учун олий таълим муассасалари филиалларини вилоятда ҳам жорий этиш, ишга жойлашиш масалаларида мурожаат қилдилар. Уюшмаган ёшлар ҳамда ўқувчилар томонидан билдирилган мурожаатларга тўлиқ жавоб берилди ва тез кунда муаммолар бартараф қилиниши айтиб ўтилди. Учрашув сўнгида Ошоққалъа маҳалласида истиқомад қилувчи Волида Ражабовага ногиронлик аравачаси ҳамда Иттифоқ маҳаллада яшовчи Анабиби Аминовага тикув машинаси топширилди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари