Ҳокимнинг биринчи ўринбосари О.Артиқовнинг МУРОЖААТИ

Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари О.Артиқовнинг

2020 йил якуни ва 2021 йил май ойигача озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида

туман аҳолисига

МУРОЖААТИ

 

      Ассалому-алайкум ҳурматли элдошлар!

 

Муҳтарам Президентимизнинг шу йил 16 октябрдаги видеоселектор йиғилишда ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлари вилоятда, туманда ва шаҳарда 2020 йил якунига ҳамда 2021 йил май ойига қадар нарх-наволар қандай бўлиши нима ишлар қилиниши юзасидан ҳалққа мурожаат билан чиқиш вазифаси топширилди.

Муҳтарам Президентимизнинг ушбу топшириғи бугунги кунда нақадар ўринли эканлиги, аҳолини пандемия шароитидан эсон-омон беталофат чиқиб олиши учун ҳар бир раҳбар масъул эканлигини кўрсатиб ўтди.

Мен туман ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида  шуни айтаманки, туманимизда 172,1 минг аҳоли истиқомад қилиб, ҳар бир фуқаро учун зарур озиқ-овқат маҳсулотарига талаб ҳисоб-китоб қилинди.

Туман аҳолиси учун 2020 йил октябрдан 2021 йил майгача бўлган даврга қадар аҳоли истеъмоли учун қуйидаги маҳсулотларга талаб ҳисоб-китоб қилинди.

- мол ва қўй гўшти 3,2 минг тонна;

- парранда гўшти 1,7 минг тонна;

- балиқ 0,8 минг тонна;

- картошка 6,0 минг тонна;

- гуруч 1,1 минг тонна;

- ун 8,9 минг тонна;

- шакар 1,3 минг тонна;

- тухум 23,8 млн. дона;

- ўсимлик ёғи 1,0 минг тонна;

- пиёз 0,8 минг тонна;

- сабзи 2,2 минг тонна бўлиб, шу маҳсулотларга талаб мавжуд.

 

Ҳурматли элдошлар, ушбу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни қоплаш манбаларига тўхталадиган бўлсак қуйидагича:

Гўшт маҳсулотлари (мол, қуй) талаб (3,2 минг тонна)ни туманда мавжуд чорвачилик фермер хўжаликлари томонидан, яъни ҳар бир маҳаллада  арзонлаштирилган кунлик ярмаркалар ташкил қилинади.

Шу билан бирга, 6 та қорамолчилик лойиҳасига жами  41,7 млрд.сўм, шундан 10,0 млрд. сўм банк кредити ҳамда  231 минг. доллар хорижий кредит линияси ўзлаштириш  ҳисобига чет давлатлардан 316 бош наслли қорамол олиб келинди.

Парранда гўшти, тухум бўйича туманда йирик паррандачилик комплекслари томонидан етиштирилган парранда гўшти ва тухум сотиш бўйича график ишлаб чиқилди.

Қўшимча равишда 3 та лойиҳа амалга оширилиб, жами                          36,2 млрд.сўм, шундан 25,0 млрд. сўм банк кредити ажратилиши натижасида 1000 (минг) бош парранда парваришлаш йўлга қўйилган.

Балиқ гўшти юзасидан туманда 1 та, яъни “Уммон балиқ” фермер хўжаликлари  негизида кластер ташкил қилиниб, ушбу кластер томонидан етиштирилган балиқ сотиш шахобчалари ташкил қилинади.

Шунингдек, туманда 54 та балиқчилик хўжаликлари  (608 гектар) шу жумладан, 48 та хўжаликда 347 гектар сунъий майдон ҳамда 6 та хўжаликда 261 гектар табиий сув ҳавзалари мавжуд бўлиб, ҳар бир фермер хўжалик арзон нархда балиқ маҳсулотларни шахобчаларга етказиб бериши бўйича кўрсатмалар берилмоқда.

Картошка, пиёз ички талабни инобатга олган ҳолда, 1776 тонна картошка ҳамда 900 минг тонна пиёз маҳсулотини Россия давлатидан ҳамда Самарқанд, Тошкент вилоятларидан сотиб олиш белгиланган.

Ушбу картошка ва пиёз маҳсулотларни сотиб олиш юзасидан тизим ишлаб чиқилмоқда ҳамда туманда бюджет маблағлари ва кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириш белгиланган.

Бугунги кунда Самарқанд, Тошкент вилоятларидан картошка сотиб олиш бўйича 200 тонна картошка ҳамда 150 тонна пиёз келтирилган бўлиб, шу билан бирга 1776  минг тонна картошка ва 500 тонна  пиёз сотиб олиш бўйича шартномалар имзоланган.

Гуруч маҳсулотини ички талаби 1,1 минг тонна инобатга олган ҳолда, туманда фермер хўжаликлар томонидан асосий ва такрорий майдонларда етиштирилган гуручни давлат захирасига сотиб олиш ишлари олиб борилмоқда.

Фермер хўжаликлар томонидан етиштирилган шолини 900 тонна давлат буюртмаси учун захира қилиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда        550 тоннадан зиёд шоли захира қилинди.

Белгиланган 900 тонна шолини захира қилиш натижасида гуручга бўлган талаб тўлиқ қондирилади.

Ун ва ун маҳсулотларни бўлган талаб 8,9 минг тонна ташкил қилиб, туманда етиштирилган ғалла ҳисобидан қоплаш белгиланган.

Шакар маҳсулоти 1,3 минг тонна талаб ўртача 1 ойлик талаб 0,2 минг тонна бўлиб, бугунги кунда 1 кг шакарни 5 850 сўмдан аҳолига сотилмоқда. 

 

Ўсимлик ёғи бўлган талаб 1,0 минг тоннани ташкил этиб, шундан            0,2 минг тонна импорт қилиш ҳисобига Россия давлатидан сотиб олиш белгиланган.

Ҳисоб-китобларга асосан импорт қилинган кунгабоқар ёғининг  1 кг ўртача 9 000 сўмдан 9 500 сўмгача бўлиш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолган 11,0 минг сўмдан сотиб белгиланган.

 

Сабзи маҳсулотига бўлган талаб 2,2 минг тоннани ташкил қилиб, тўлиқ маҳсулот ўзимизда етиштирилган сабзи билан қопланади.

Асосий ва такрорий майдонларга экилган сабзи ҳосили ўртача           170-180 минг тоннани ташкил қилмоқда. Бу дегани аҳолини талабини             10 баробарга қоплаш имкони мавжуд.

Бугун бозорларимизда сабзини нархи 1000 (минг) сўмдан сотилиши, кечги сабзи тўлиқ йиғиштирилиб олингандан кейин 600-700 сўмгача тушиб кетиши прогноз қилинган.

Шунинг учун туманда 4,2 минг тонна замонавий совутгичли сиғимларни соҳага жалб қилган ҳолда қиш-баҳор ойларида сифатли сабзи етказиш белгиланган.

Заҳира қилинган маҳсулотларни туман деҳқон бозорида ва  50 та маҳаллада ташкил қилинган савдо шахобчалари ҳамда  14 та кўчма дўконлар орқали аҳолига арзон нархда етказилиб бериш кўзда тутилмоқда.

Туманда етишмайдиган маҳсулотларни харид қилишга жами                9,8 млрд.сўм талаб этилади. Шундан жами 278 млн.сўм маҳаллий  бюджетдан, шу жумладан, кредит 1 млрд ва 8,5 млрд.сўм тадбиркорларнинг ўз маблағи ҳисобидан қопланади.

Юқоридаги тадбирларга қўшимча равишда аҳолини қиш-баҳор ойларида помидор ва бодринг, саримсоқпиёз ва янги узилган пиёз (Хоразм тилида нушпиёз деб аталади) маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Туманда замонавий иссиқхоналар бўйича 8 та (жами 74 гектр ер ажратилган) тадбиркорлик субъектларда 10,5 гектар иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 10,5 гектар плёнкали қопламага эга.

Жорий йилнинг 20 октябрь ҳолатига жами 9,5 гектар иссиқхона майдонлари экилган бўлиб, шундан помидор 6,5 гектар ҳамда 3 гектар бодринг экинлари экилди.

Ушбу экилган майдонлардан жами 1,5 минг тонна шундан помидор 1,0 минг тонна ҳамда 0,5 минг тонна бодринг ҳосили декабрь ойидан бошлаб ички бозорга ва экспортга чиқариш кўзда тутилмоқда.

 

Тўқсонбости экинларни экилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил  21 сентябрдаги 01-03/1-234-сонли йиғилиш баёнига (вилоят ҳокимининг 2020 йил 28 сентябрдаги 185ф-сонли фармойиши) асосан барча тоифа хўжаликларида 2021 йил ҳосили учун сентябрь-октябрь ойларида 464 гектар экиш белгиланган бўлиб амалда 464 гектар (100%) экилди.

Жумладан,

Очиқ майдонга пиёз 299 гектар (режа 100 фоиз) ҳамда саримсоқпиёз 105 гектар (100%);

Боғ-ток қатор орасига пиёз 48 гектар (режа 96 фоиз) ҳамда саримсоқпиёз 10 гектар (100%) экилди.

Экилган майдонларни деҳқон ва фермер хўжаликлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак қўйидагича:

Деҳқон хўжаликлар томонидан томорқа майдонларига (очиқ)              404 гектар экиш режалаштирилган бўлиб, амалда тўлиқ экилди. Жумладан, пиёз 299 гектар (режа 100 фоиз) ҳамда саримсоқпиёз 105 гектар (100%) экилди.

Фермер хўжаликлар томонидан боғ-ток қатор ораларига 60 гектар экиш режалаштирилган бўлиб, амалда 58 гектар (97%) экилди. Жумладан, пиёз 48 гектар (режа 96 фоиз) ҳамда саримсоқпиёз 10 гектар                   (100%) экилди.

Ушбу экилган майдонлардан 2021 йилда жами 7,1 минг тонна шундан 6,6 минг тонна пиёз ҳамда 0,5 минг тонна саримсоқпиёз ҳосили етиштириш белгиланган.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш натижасида 2020 йил октябрдан 2021 йил майгача бўлган даврга қадар нархлар қуйидагича бўлади:

- мол гўшти 45 минг сўмдан 50 минг сўмгача;

- қўй гўшти 48 минг сўмдан 55 минг сўмгача;

- парранда гўшти 15 сўмдан 18 минг сўмгача;

- балиқ 17 минг сўмдан 20 минг сўмгача;

- картошка 2 800 сўмдан 3 200 минг сўмгача;

- гуруч 4 минг сўмдан 4 минг 500 сўмгача;

- ун 3,5 минг сўмдан 4 минг 200 сўмгача;

- шакар 5,8 минг сўмдан 6 минг сўмгача;

- тухум 950 сўмдан 1 100 сўмгача

- ўсимлик ёғи 11,0 минг сўмдан 13 минг сўмгача;

- пиёз 1 200 сўмдан 1 минг 500 сўмгача;

- сабзи 800 сўмдан 1 минг 200 сўмгача бўлишига Қўшкўпир тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида шахсан кафолат бераман.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари