Бугун вилоятимизнинг Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг иккинчи форуми ўтказилди.
25-26 февраль кунлари ўтказилиши белгиланган форумнинг биринчи кунида яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш масалалари бўйича фикрлар билдирилди.
Мазкур форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, етакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмалари ҳам ташкил этилди. Қўшкўпир туманидан “Қўшкўпир Агро Инвест” МЧЖ ўзининг светодиод лампочкалари, кўча ёритгич чироқлари, “Персон” хусусий корхонаси ортопедик туфлилари, “Қўшкўпир текс” МЧЖ тикувчилик маҳсулотлари, “HE FEI technology Co.Ltd” хусусий корхонаси бўён томирлари ва шифобахш чойлари билан қатнашдилар.
Форумга Қозоғистон Республикаси ҳамда Республикамизнинг бошқа вилоятларидан ҳам ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрдилар. Кўргазма жараёнлари қизғин давом этмоқда.