Ҳудудларда арзонлаштирилган савдо маркази ташкил этилди

Айни вақтда COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида эълон қилинган карантин пайтида аҳоли учун уйда қолиш, зарур юмуши бўлмаса кўчага чиқмаслик талаб этилмоқда. Бу ҳам албатта, одамларнинг саломатлигини асраш, вирус юқишини олдини олишга қаратилган саъй-ҳаракатлардан биридир.

Аҳолига кенг қулайлик ва шароит яратиб бериш, аҳолини хавфсиз ва кафолатли, арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида Қўшкўпир туманидаги энг чекка ҳудудларда, қишлоқлар марказларида арзонлаштирилган савдо шаҳобчалари ташкил этилмоқда. Анашундай шаҳобчалардан бири бугун Хосиён қишлоғида ўз фаолиятини бошлади. Ушбу арзонлаштирилган шаҳобчага барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги ва мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб берилди. 

Маҳсулотларнинг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлашга, нархларининг  ошиб кетишини олдини олишга жиддий эътибор қаратилди.

Бундан ташқари “Иссиқ нон” нон ишлаб чиқариш цехи, гўшт ҳамда озиқ-овқат дўконларининг узлуксиз равишда арзон нархларда  фаолият юритаётганлиги аҳоли эътиёжларини тўлақонли таъминлашга хизмат қилмоқда.   

Арзонлаштирилган, аҳолининг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга кўмаклашувчи ушбу хизматдан харидорлар мамнун.

-Биз учун қишлоғимиз марказида  арзонлаштирилган бозорнинг ташкил этилгани бизга янада енгиллик бўлди,-дейди харидор Марямбиби Матниёзова.- Мен 4000 сўмдан картошка, 3500 сўмдан пиёз маҳсулотини сотиб олдим. Ҳамма маҳсулотлар арзон ва сифатли. Биз бундан ниҳоятда хурсандмиз. Энди туман маркази деҳқон бозорларига бориб харид қилишга ҳожат қолмади. Кўчада камроқ юриб, кўпроқ уйда қолишга, ҳамжиҳатлик ва бирдамликда коронавирус инфекциясини енгиб ўтишга биз ҳам ўз ёрдамимизни аямаймиз.

Арзонлаштирилган савдо шаҳобчаси бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этилмоқда.  


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари