уй-жой коммунал хўжалиги коллежида семинар-тренинг

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қарашли Қўшкўпир уй-жой коммунал хўжалиги коллежи биносида Хоразм вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси масъул ходимлари ва мактаб битирувчилари иштирокида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Унда ўқувчи-ёшларга Қўшкўпир уй-жой коммунал хўжалиги коллежи тўғрисида кенгроқ тушунчалар бериб ўтилди. Профессионал таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, бошланғич ўрта, ўрта махсус профессионал таълим босқичларини жорий қилиш орқали мехнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлаш хамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш мақсад қилинган.


Кадрлар тайёрлаш Халқаро таснифлагичнинг камида 3 даражасига мос таълим дастурларини тамомлаган “Хаёт давомида таълим олиш” принципи асосида камида ўрта маълумотга эга бўлган шахслар хисобидан касблар ва мутахассисликлардан келиб чиққан холда 2 йилгача муддатда кундузги, кечки ва сиртки таълим шаклларида давлат буюртмаси ҳамда тўлов контракт асосида амалга оширилиши белгиланган.

Шу мақсадда ташкил қилинган Қўшкўпир уй-жой коммунал хўжалиги коллежида 2020-2021 ўқув йилида 6 ойдан 2 йилгача муддатда кундузги, кечки, сиртки таълим шаклда давлат буюртмаси хамда тўлов контракти асосида ўқиш ташкил қилинди ва ҳужжатлар 2020 йил 25 сентябргача кабул қилиниши белгиланган.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари