Ҳурматли юртдошлар!
Ҳурматли юртдошлар!
2022 йил феврал ойидаги “Ташаббусли бюджет” жараёнида фаол иштирок этинг!
Президентимизнинг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ 5072-сон қарорлари ижроси бўйича 2022 йилдан Давлат бюджети параметрларида бюджетнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш мақсадида Қўшкўпир тумани маҳаллий бюджетидан 9097.6 млн.сўм маблағ ва йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 30 фоиз қисми жамоатчилик фикри асосида белгиланган тадбирларни молиялаштиришга йўналтиришда сизнинг иштирокингизни сўраймиз.
Бунинг учун Сиз openbudget.uz сайти орқали вилоятимиз аҳолиси томонидан таклиф этилаётган тадбирларга овоз беришингиз ёки шу саҳифанинг қуйи қисмида жойлашган “Фикрингизни қолдиринг” тугмаси орқали ўз таклифингизни қолдиришингиз мумкин.
“Очиқ бюджет” портали қандай ишлаши ва жорий йил 1 феврал ойидаги жараёнга қанча маблағ ажратилаётганлиги билан танишинг.