Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Эътиборлиси, олиб борилаётган ислоҳотларнинг барида халқимиз манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари давлат ҳимояси остига олинган бўлиб, турли бюрократик, сансалорлик ва коррупциянинг олдини олиш, халқимизнинг давлат идораларидан рози бўлиб яшашига хизмат қилмоқда.
Мамлакатимизда давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсда бошланган ишлар доирасида аҳолига тезкор, қулай ва шаффоф хизматларни ташкил этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва ПҚ-3430-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ташкил этилиб, вилоятларда худудий бошқармалари ва туман(шахар)Давлат хизматлари марказлари фаолияти йўлга қўйилган.
Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлигини ташкил этилганлигининг уч йиллигини кенг нишонлаш арафасида марказимиз замонавий типдаги янги бинода аҳолига 150 га яқин давлат хизматлари кўрсатиб келмоқда. Бинода янги русумдаги инновацион технологиялар, электрон навбат қурилмаси, инфокиоск, дам олувчилар учун кутубхона, болалар учун ўйин майдончаси, кенг ва ёруғ хоналар, ташриф буюрувчилар учун кутиш заллари ва бошқа барча қулайликлар яратилган. Жорий йилда марказ томонидан 32 мингдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди. 1500 та тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. 200 га яқин сайёр давлат хизматлари кўрсатилди. Маҳаллаларда, ташкилотларда тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилди.
Умуман олганда Давлат хизматлари Агентлигининг асосий мақсади, аҳолига турли тўсиқларсиз, шаффоф ва ортиқча ҳужжатларсиз давлат хизматлари кўрсатишдан иборатдир.
Агентлик томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш, аҳоли ҳаёт сифатини, инвестиция иқлимини, ишчанлик муҳитини яхшилаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилмоқда. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга оширишимиз, “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар харакатланади” тамойилига асосан ваколатли органлар ҳужжат ва ахборотларни мустақил равишда олишларини таъминлашимиз лозим. Хизматлар сифатини яхшилаш борасида қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентларга риоя этилишини таъминлаш, тезкор алоқаларни, расмий сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобиль иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилишимиз зарур. Бу борада давлат хизматлари марказида барча шароитлар яратилган. Келгусида ”Марказ-маҳалла-фуқаро” тамойили орқали ҳар бир оилага кириб бориш, уларни қийнаётган муаммоларни ечимини топишда кўмаклашиш, аҳоли орасида сўровномалар ўтказиш бўйича тадбирларни йўлга қўймоқчимиз.
Р.АБДУЛЛАЕВА,
Қўшкўпир туман Давлат хизматлари маркази директори,